Денис Евсеев Португалиядаги мусобақани ғалаба билан бошлади
Дунёнинг 197-ракеткаси, қозоғистонлик Денис Евсеев Майя (Португалия) челленжер турнирини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Kazinform.
Қозоғистонлик теннисчи жаҳон рейтингида 403-ўринни эгаллаб турган грециялик Стефанос Сакелларидисга қарши илк учрашувини муваффақиятли ўтказди.
Бир соат 37 дақиқа давом этган баҳсда Денис Евсеев 6:2, 7:6 (7:5) ҳисобида зафар қучди.
У 1 та эйс амалга оширди ва 11 та брейк-пойнтдан 3 тасини ишлатди. Грециялик спортчи 2 эйс, 1 брейк (5 брейк-пойнт) билан чекланди.
Қозоғистонлик теннисчи чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 159-ракеткаси швециялик Элиас Имер билан куч синашади.
Денис Евсеев ўтган ҳафтада Валенсияда (Испания) ўтказилган мусобақанинг ярим финалига чиққани натижасида рейтингда 226-ўриндан 197-ўринга кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина янги мавсумни қайси мусобақадан бошлаши маълум бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ