Денис Евсеев Осиё ўйинларининг чорак финалига чиқди

Теннис
Фото: очиқ манбалардан олинган

Қозоғистонлик теннисчи Денис Евсеев Осиё ўйинларининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Учинчи босқичда дунё рейтингида 261-ўринни эгаллаб турган Д.Евсеев жаҳоннинг 184-ракеткаси, Осиё ўйинларининг 6-ракеткаси Тайбэй вакили Тун-Лин Ву билан куч синашди.

Икки соатдан ортиқ давом этган беллашувда қозоғистонлик теннисчи биринчи партияда 2:6 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса-да, кейин вазиятни ўзгартиришга муваффақ бўлди – 6:3, 6:4.

Денис Евсеев ярим финалга чиқиш учун дунё рейтингида 78-ўринни эгаллаб турган, турнирнинг 2-ракеткаси япониялик Йосуке Ватануки билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram