Денис Евсеев Испаниядаги турнирнинг иккинчи босқичига чиқди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик, дунёнинг 212-ракеткаси Денис Евсеев Монтемар (Испания) челленжер турнирининг иккинчи даврасига йўл олди.
Қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини дунё рейтингида 376-ўринни эгаллаб турган жанубий кореялик 20 ёшли Жерард Кампана Лига қарши ўтказди.
Дастлабки партияда кореялик теннисчи 6:4 ҳисобида зафар қучди. Шундан сўнг Евсеев ўйин тизгинини ўз қўлига олишга ва камбэк қилишга муваффақ бўлди - 6:4, 7:5.
Икки соату 56 дақиқа давом этган шиддатли беллашувда Денис 16 та брейк-пунктдан 9 тасини ва 1 та эйсни ишлатди. Ли 1 эйс, 8 брейк (12 та брейк) билан ажралиб турди.
Денис Евсеев чорак финалга чиқиш учун мусобақананинг бешинчи, дунёнинг 138-ракеткаси аргентиналик Марко Трунгелити ёки рейтингда 703-ўринни эгаллаб турган 19 ёшли болгариялик Илиян Радуловга қарши кортга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Италиялик теннисчи рекорд микдорда даромад ишлаб олгани ҳақида хабар берган эдик.