Денис Евсеев ATP рейтингида юқорига кўтарилди

Денис Евсеев
Фото: Sports.kz

Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP)нинг яккалик ва жуфтлик баҳсларида янгиланган рейтинги эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Сербиялик Новак Жокович дунёнинг биринчи ракеткаси бўлиб қолмоқда, испаниялик Карлос Алькарас иккинчи ўринда, россиялик Даниил Медведев кучли учликни ёпди.

Қозоғистон вакилларининг энг кучлиси Александр Бублик 32-ўринни сақлаб қолди, Бейбит Жуқаев икки поғонани йўқотиб, 188-ўринни эгаллади, Денис Евсеев эса 29 поғонага кўтарилиб, 197-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Евсеев ўтган ҳафтада Валенсия (Испания)да бўлиб ўтган “Челленжер” ярим финалига чиқди ва у ерда маҳаллий теннисчи Роберто Баутисте-Агутуга ютқазди.

Жуфтликлар рейтингида америкалик Остин Крайчек, хорватиялик Иван Додиг ва ҳиндистонлик спортчи Рохан Бопанна кучли учликдан жой олди.

Қозоғистонлик теннисчи Александр Недовесов ҳамон 44-ўринда, Андрей Голубев эса 61-ўриндан 60-ўринга кўтарилди.

Сўнгги хабарлар
telegram