Дебат клубларини ривожлантириш: Турнир ғолиблари университетга грант ва пул мукофоти билан тақдирланадилар

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Таълим вазири Асхат Аймағамбетов мамлакатдаги таълим марказларида дебат клублари қандай ривожланаётгани ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform.

Вазирнинг сўзларига кўра, янги дебат тўгараклари ва клублари очилиб, мавжудлари ривожлантирилмоқда. Бугунги кунда бундай тўгараклар сони 7 мингга яқин. Ушбу тўгаракларга 123 мингдан ортиқ бола қатнайди. Шунингдек, дебат-мунозараларни рағбатлантириш мақсадида турнир ғолибларига ОТМларга грантлар ва пул мукофотлари тақдим этилмоқда.

«Таълим вазирлиги томонидан Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари доирасида 3 йилдан бери «Ўқишга иштиёқли мактаб» лойиҳаси, ўқувчилар ва талабалар ўртасида ўзини-ўзи бошқариш ва дебат-мунозара ҳаракатлари тизимли равишда ишлаб чиқилмоқда.

Дебатчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида турли тренинглар, курслар, вебинарлар, турнирлар ўтказилиб, йирик турнирлар ғолибларига маҳаллий олий таълим муассасаларига грантлар топширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ўқув йилидаги дебат-мунозаралар турнирларининг 12 нафар ғолиби Қозоғистон олий ўқув юртларида ўқиш учун таълим грантларини қўлга киритди. Шунингдек, турнирларда қатнашгани учун талабалар ташаккурнома, кубок ва пул мукофотлари билан тақдирландилар», - деб ёзади вазир.

Шунингдек, вазир дебатга тайёргарлик жараёнида инсон қандай шаклда камол топади, дебатнинг фойдали томонига алоҳида тўхталиб ўтди.

«Ўз тажрибамдан биламан, дебат кўплаб муҳим кўникмаларни ўргатади. Дебатга тайёргарлик кўраётганда ҳар қандай муаммога нафақат қулай ва таниш нуқтаи назардан, балки тизимли равишда қарашни, муаммони турли томонлардан таҳлил қилиш ва ўрганишни ўрганасиз. Шунингдек, турли фикрлар ва далилларни олдиндан ўрганишни ва ижобий ва салбий томонларини кўришни ўрганасиз.

Вазир, шунингдек, келаси йили республика мунозара турнири ўтказилишини ҳам айтиб ўтди.

«Республика дебат турнири феврал ойида бўлиб ўтади. Унгача январ ойидан бошлаб ҳар бир мактабда саралаш турнирлари ўтказилади. Шундан сўнг ғолиблар туман, шаҳар, вилоят босқичида, энг яхшилари эса республика турнирида иштирок этади. Мен барча ўқувчиларни дебат-мунозара мусобақаларида фаол иштирок этишга таклиф қиламан», - дея хулоса қилди Асхат Аймағамбетов.

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар