Давлат раҳбари шахмат бўйича жаҳон чемпиони Қазибек Ногербекни табриклади

ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳиндистоннинг Гандинагар шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада жаҳон чемпиони бўлган Қазибек Ногербекка табрик телеграммаси йўллади.

Қазибек Ногербек
Фото: instagram.com/kzchessfederation

— Мамлакат шарафини ҳимоя қилиш, энг яхши шахматчи бўлиш, гроссмейстер унвонини қўлга киритиш – катта ютуқ. Сиздек зукко, зиёли, миллатимиз шаънини юксалтирадиган авлод етишиб чиқаётгани қувонарлидир. Келгусида ёрқин ғалабалар, орзу ва мақсадларингизга эришишингизни тилайман, - дейилади телеграмда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қазибек Ногербек 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган эди.

Турнир 2—13 июнь кунлари Ҳиндистоннинг Гандинагар шаҳрида бўлиб ўтди.

Бугунга қадар мамлакатдан уч нафар шахматчи ана шундай муваффақиятга эришди.

Хусусан, Дармен Садуақасов — 1998 йил, Динара Садуақасова — 2016 йил, Жансая Абдималик — 2017 йил шоҳсупага кўтарилган.

Сўнгги хабарлар