Қозоғистонлик шахматчи жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди

ASTANA. Kazinform - Шахмат бўйича 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қозоғистонлик Қазибек Ногербек шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Шахмат
Фото: chessnews.info

Сўнгги турда шахматчи ўзининг бевосита рақиби – арманистонлик гроссмейстер Мамикон Гарибянни мағлуб этди.

Жаҳон чемпионати доирасида Ногербек 11 раунд ўйнади ва шундан сўнг шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Астаналик шахматчи жаҳон чемпионати олдидан гроссмейстер унвонини олган эди.

Бунгача қозоғистонликлар орасида шундай муваффақиятга Дармен Садуақасов (1998), Динара Садуақасова (2016) ва Жансая Абдумалик (2017) эришган эди.

Сўнгги хабарлар