Давлат раҳбари Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер билан учрашди

BUDAPEST. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Будапештдаги Халқаро дзюдо федерацияси қароргоҳига ташриф буюрди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

IJF раҳбари билан суҳбат чоғида мамлакатда ушбу оммавий спорт турини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Мариус Визер Қозоғистонда дзюдони қўллаб-қувватлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Қолаверса, спортчиларнинг халқаро мусобақалардаги натижалари ва Қозоғистон дзюдо федерацияси фаолиятини юқори баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Будапештда Виктор Орбан билан музокаралар ўтказган эди.

Қозоғистон ва Венгрия умумий ташаббусларни амалга ошириш бўйича қўшма баёнот қабул қилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Виктор Орбан ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказди.

Сўнгги хабарлар