Давлат раҳбари Франция элчиси Сильван Гиогени қабул қилди

ASTANА. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Франция элчисини янги лавозими билан табриклади ва унинг дипломатик миссияси икки томонлама муносабатлар жуда фаол ривожланаётган даврга тўғри келишини таъкидлади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Қозоғистон Франция билан ўртадаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ниятида эканини таъкидлаб, элчи Сильван Гиогега масъулиятли лавозимида муваффақиятлар тилади.

Учрашувда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Франция Республикасига давлат ташрифи тафсилотлари муҳокама қилинди.

Президент мазкур ташриф Астана ва Париж ўртасидаги муносабатлар келажагини белгилаб бериши, Қозоғистон-Франция стратегик шериклигини мустаҳкамлашга янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.

Бундан аввал Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 4-5 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Франция Республикасида бўлиши ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар