Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Францияга боради

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 4-5 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ақорда
Фото: Kazinform

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф чоғида савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Қозоғистон Президенти Франциянинг қатор ишбилармон гуруҳлари вакиллари билан ҳам учрашади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Хорижий инвесторлар кенгашининг 36-ялпи мажлисини ўтказди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Халқаро менежментни ривожлантириш институти (IMD) маълумотларига асосланиб, Қозоғистон дунёнинг энг рақобатбардош 35 давлати қаторидан жой олганини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар