08:15, 06 Декабрь 2024 | GMT +5
Давлат раҳбари АҚШнинг сайланган Президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди
ASTANА. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Дональд Трампни АҚШ Президенти этиб сайлангани билан табриклади, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Сиёсатчилар савдо, сармоя киритиш ва ядро қуролини тарқатмаслик соҳаларида стратегик ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканликларини тасдиқладилар.
Давлат раҳбари Қозоғистоннинг халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича позициясини маълум қилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Дональд Трамп икки томонлама ҳамкорликни юқори даражада ушлаб туриш мақсадида доимий алоқада бўлишга келишиб олдилар.
Бунгача Дональд Трампнинг АҚШ президентлик сайловида ғалаба қозонгани ҳақида ёзган эдик.