Дархан Қидирали: Қонун зўравонликни камайтиради деб ишонамиз

Дархан Қидирали
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Парламенти Сенати депутати Дархан Қидирали Facebookда аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳақида фикр билдирди.

Депутат мазкур қонун аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликни камайтиришга ёрдам беришига ишонч билдирди.

“Давлат раҳбари аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлашга оид қонунларни имзолади. Maълумки, Давлат раҳбарининг 2022 йил 16 март ва 2023 йил 1 сентябрдаги Мурожаатларида аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони янада кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилган эди. Киритилган тузатишлар жамиятда қизғин муҳокама қилинди. Ўйлаймизки, қонун аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликни камайтиради”, — деди Дархан Қидирали.

Эслатиб ўтамиз, Президент аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминловчи қонунларни имзолади.

Сўнгги хабарлар