Данияр Елеусинов рингга қайтади
ASTANA. Kazinform – All Stars Boxing компанияси матбуот хизмати таниқли қозоғистонлик боксчи Данияр Елеусиновнинг навбатдаги жангини эълон қилди. Бу ҳақда Sports.kz сайти хабар берди.
“Қозоғистонлик боксчи, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси, икки карра Осиё ўйинлари чемпиони ва Олимпиада ўйинлари чемпиони Данияр Елеусинов All Stars Boxing оқшомининг асосий жангида чиқади”, – дея хабар беради компания.
Турнир 28 сентябрь куни Алмати шаҳридаги “Алмати Арена”да бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Елеусинов профессионал рингдаги сўнгги жангини 2021 йил декабрь ойида Астанада аргентиналик Хуан Эрнан Леалга қарши ўтказган ва ҳакамлар бир овоздан Даниярга устунлик бериб, IBO йўналиши бўйича ярим ўрта вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган эди.