Даниал Рахматуллаев дунёнинг энг кучли 200 нафар ёш теннисчилар қаторига кирди

ASTANA. Kazinform – Халқаро теннис федерацияси (ITF) 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида янгиланган жаҳон рейтингини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: ktf.kz

Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Эрондаги мусобақанинг жуфтлик баҳсларида чемпион бўлган Даниал Рахматуллаев бир зумда 284-ўриндан 189-ўринга кўтарилди.

Шундай қилиб, у дунёдаги энг яхши 200 нафар ёш теннисчилар қаторига кирди.

Ерасил Ердилда ТОП-100 га яқинлашиб қолди, ҳозир эса 150-ўринда. Шунингдек, Максим Батютенко – 176, Виталий Зацепин – 235, Амир Омарханов – 265, Иляс Маратули – 273, Данир Қалдибеков – 391, Жақас Қозибақ 442-ўринни эгаллади. Занғар Нурланули 637 дан 537 га кўтарилди.

Ўсмир қизлар ўртасида Асилжан Аристанбекова – 141, Сандуғаш Кенжебаева – 156, Дана Байдаулет – 176, Айя Нупбай – 193, Ульяна Романова – 403, Полина Слепцова – 447, Инкар Дуйсебай – 477, Дильназ Машабаева – 498 ўринда келяпти.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар