Coca-Cola таркибида хлорат кўп бўлгани учун Европадаги маҳсулотларини қайтариб олади

Компания ўз маҳсулотларини Бельгия, Люксембург ва Нидерландиядаги пештахталардан қайтариб олаётганини айтди. Компаниянинг таъкидлашича, ушбу партиядан бешта маҳсулот Буюк Британияга ўтган йил охирида етказиб берилган ва уларнинг барчаси аллақачон сотилган.
Сувни тозалашда ва озиқ-овқат саноатида хлорли дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланилганда хлорат ҳосил бўлиши мумкин.
— Мустақил эксперт таҳлили шуни кўрсатадики, истеъмолчилар учун хавф жуда кичик, - деди компания вакили.
Coca-Cola Британия истеъмолчиларидан ҳеч қандай шикоят олмаганини ва бу борада Буюк Британия расмийлари билан ҳамкорликни давом эттиришини айтди.
Юқори даражадаги хлорат саломатликка салбий таъсир кўрсатиши ва қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин, айниқса болалар ва чақалоқларда.
Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати (NHS) диетологи Карон Гразетт хлоратга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилиш кўнгил айниши, қусиш, диарея ва қоннинг кислородни сингдириш қобилиятини пасайишига олиб келиши мумкинлигини айтди, бу кимёвий моддалар бўйича сўнгги тадқиқотларга таяниб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Starbucks, Coca-Cola Россиядаги фаолиятини тўхтатишини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.