08:34, 27 Октябрь 2022 | GMT +5
Чимкентда замонавий ўқувчилар саройи қурилмоқда
SHYMKENT. Kazinform – Чимкентдаги «Нурсат» микрорайонида замонавий ўқувчилар саройи қурилмоқда. Янги муассаса 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган 500 нафар ўқувчига мўлжалланган, дея хабар беради Kazinform шаҳар маъмуриятига таяниб.
«Мазкур лойиҳа ўқувчиларни дарсдан ташқари турли тўгараклар фаолиятига жалб этиш, боланинг спорт, илмий ва маданий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган. Уч қаватли бино 3 та йирик блокдан иборат. Ўқув заллари, мажлислар зали, 35 ўринли овқат хонаси мавжуд. Бундан ташқари, 81 ўринли автотураргоҳ ажратилган»
, - дейилади хабарда.
Ҳозирда 42 фоизга бажарилган объект келаси йили фойдаланишга топширилади.