Чилидаги ёнғинлар қурбонлари сони 131 кишига етди

ASTANA. Kazinform - Чилида ўтган ҳафта охирида содир бўлган ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 131 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар бедарак йўқолди, дея хабар беради Kazinform Reutersга таяниб.

Чилидаги ёнғинлар қурбонлари сони 131 кишига етди
Фото: freepik

35 кишининг жасади аниқланган.

Ёнғиндан энг кўп зарар кўрган ҳудудлар яқинида жойлашган Вальпараисо шаҳрида ёрдамчи ходимлар оила аъзоларини қидираётганларга психологик ёрдам ва ДНК тестини ўтказмоқда.

Бироқ, бу жараён кўплаб оилалар кутганидан кўпроқ вақт талаб қилмоқда, чунки топилган жасадларнинг аксарияти қаттиқ куйган ва юзлаб ДНК намуналари қайта ишланиши керак.

Бу 500 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган 2010 йилдаги зилзила ва цунамидан кейин мамлакатда юз берган энг даҳшатли табиий офатдир.

Президент Габриэль Борич сешанба куни минтақага ташриф буюрди ва оилаларга ёрдам бериш учун бир қатор чора-тадбирларни эълон қилди.

Аввалроқ Чилининг Вальпараисо вилоятидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 100 кишидан ошгани хабар қилинганди.

Сўнгги хабарлар