Чет эллик сайёҳлар тез-тез ташриф буюрадиган Қозоғистоннинг ТОП-5 шаҳарлари

ASTANA. Kazinform – 2023 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, Қозоғистонга саёҳат қилган маҳаллий сайёҳлар сони 11 фоизга ошиб, қарийб 5,4 миллион кишини ташкил этди. Улар орасида хорижлик сайёҳлар сони 835 минг кишини ташкил этади. Яъни, маҳаллий сайёҳларнинг учдан бир қисми хорижликлардир.

Алмати
Фото: Александр Павский/Kazinform

Хорижлик саёҳатчилар мамлакатнинг қайси ҳудудларига тез-тез саёҳат қилади? Эътиборингизга энг кўп хорижий сайёҳларни қабул қиладиган Қозоғистоннинг ТОП-5 шаҳарларини тақдим этамиз.

Чет эллик сайёҳлар орасида мамлакатнинг жанубий пойтахти сайёҳлик ҳудуди сифатида кенг танилган.

Масалан, 2023 йилнинг 9 ойида Алматига 409 394 киши саёҳат қилган. Алмати шаҳри мамлакатнинг энг кўп хорижий сайёҳларни қабул қиладиган шаҳарлари етакчисига айланди. Алмати шаҳри тоғ-чанғи курортлари, гўзал табиати, қулай об-ҳавоси билан хорижликлар учун жозибали.

Яқинда Италиянинг машҳур Condé Nast Traveller Italia нашри Алматидаги Шимбулак тоғ-чанғи курортини дунё саёҳатчилари ташриф буюриши шарт бўлган ТОП-5 та жойдан бири сифатида тавсия қилган бўлса, Американинг New York Times нашри маълумотларига кўра, Алмати 2024 йилда ташриф буюришга арзийдиган 52 та жой рўйхатига киритилган.

Иккинчи ўринни пойтахт Астана шаҳри эгаллади. Чет элликлар мамлакат пойтахтига кўпроқ бизнес туризми учун келади. 2023 йилнинг 9 ойида Астанага 220 минг хорижлик меҳмон келган.

Рейтингда учинчи ўринни Манғистау вилояти эгаллади. Кўҳна Каспий денгизи соҳилида жойлашган Ақтауга ўтган йил январь-сентябрь ойлари орасида 34 минг 435 нафар хорижлик саёҳатчи ташриф буюрган.

Кучли бешликка Атирау вилояти ва Чимкент шаҳри кирди. Ўтган йилнинг 9 ойида Атирауга 24 минг 431 нафар хорижий сайёҳ келган бўлса, мамлакатнинг учинчи мегаполис шаҳрига 20 минг 837 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди.

Сўнгги хабарлар