Чемпионлар лигаси: "Реал Мадрид" ўз рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди
ASTANА. Кazinform — УEФА Чемпионлар лигаси асосий босқичининг 7-тур ўйинлари якунига етди.

Ушбу турда 22 январь куни Испаниянинг "Реал Мадрид" жамоаси ўз майдонида Австриянинг "РБ Зальцбург" жамоасини мағлуб этди.
Қироллик клуби аввалроқ ёмон ўйин кўрсатиб, турнир жадвалидаги ўрнини қийинлаштирган эди. Шу боис, у дарҳол ўйинни ўз назоратига олишга ҳаракат қилди. Натижада Родриго — 23, 34, Винисиус Жуниор — 77, 85, Килиан Мбаппе 48-дақиқада гол уришди. Австрия клуби эса битта гол билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа, “Реал Мадрид” рақибини 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида ўн олтинчи ўринга кўтарилиб олди.
Энди 29 январь куни саккизинчи турда Мадриднинг “Реал” клуби Францияда “Брест”га қарши баҳс олиб боради, “Зальцбург” эса ўз майдонида Испаниянинг “Атлетико” клубини қабул қилади.
Ушбу турнинг бошқа ўйинлари натижалари қуйидагича:
21 январь.
“Монако” (Франция) – “Астон Вилла” (Англия) 2:1
“Атлетико Мадрид” (Испания) – “Байер” (Германия) 2:1
«Бенфика» (Португалия) — «Барселона» (Италия) 4:5
“Аталанта” (Италия) – “Штурм” (Австрия) 2:1
“Ливерпуль” (Англия) – “Лилль” (Франция) 2:1
«Болонья» (Италия) — «Боруссия Дортмунд» (Германия) 2:1
«Брюгге» (Бельгия) — «Ювентус» (Италия) 0:0
«Црвена Звезда» (Бельгия) — ПСВ (Нидерландия) 2:3
“Слован Братислава” (Словакия) – “Штутгарт” (Германия) 1:3
22 январь
“РБ Лейпциг” (Германия) — “Спортинг” (Португалия) 2:1
“Пари Сен-Жермен” (Франция) — «Манчестер Сити» (Англия) 4:2
"Шахтёр Донецк" (Украина) — Брест (Франция) 2:0
«Арсенал» (Англия) — «Динамо Загреб» (Хорватия) 3:0
“Селтик” (Шотландия) – “Янг Бойз” (Швейцария) 1:0
“Милан” (Италия) – “Жирона” (Испания) 1:0
“Фейеноорд” (Нидерландия) – “Бавария” (Германия) 3:0.
Энди навбатдаги тур ўйинлари 29 январь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ УEФА Чемпионлар лигаси асосий босқичининг 7-тур ўйинларига старт берилиши ҳақида хабар берган эдик.