Бугун УEФА Чемпионлар лигаси асосий босқичининг 7-тур ўйинларига старт берилади

ASTANA. Кazinform - Бугун УEФА Чемпионлар лигаси асосий босқичининг 7-тур ўйинларига старт берилади.

футбол
Фото: Pixabay

Бу йил ушбу турнирда илк бор 36 та жамоа қатнашмоқда.

Дастлаб, 21 январь куни соат 22:35да Франциянинг “Монако” жамоаси ўз майдонида Англиянинг “Астон Вилла” клубини қабул қилади. Кейин соат 00:50да “Атлетико Мадрид” (Испания) ва “Байер” (Германия) жамоалари майдонга тушишади. Ушбу ўйинлар «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Соат 00:50да бошланадиган "Бенфика" (Португалия) - "Барселона" (Италия) учрашувини «Qazaqstan» телеканали орқали жонли томоша қилиш мумкин.

Иккинчи турнинг биринчи ўйинида улардан ташқари “Аталанта” (Италия) ва “Штурм” (Австрия), “Ливерпуль” (Англия) ва “Лилль” (Франция), “Болоня” (Италия) ва Дортмунднинг “Боруссия” (Германия), “Брюгге” (Бельгия) ва “Ювентус”(Италия), “Црвена Звезда” (Бельгия) ва ПСВ (Нидерландия), “Слован Братислава” (Словакия) ва “Штутгарт” (Германия) жамоалари ўйнайди.

Иккинчи ўйин куни, 22 январь, соат 22:35да “Лейпциг” (Германия) ва “Спортинг” (Португалия), 00:50да “ПСЖ” (Франция) ва “Манчестер Сити” (Англия) клублари ўзаро тўқнаш келишади. Иккала учрашув ҳам «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Шунингдек, соат 00:50да “Реал Мадрид” (Испания) – “Зальцбург” (Австрия) учрашувини «Qazaqstan» телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Бундан ташқари, “Шахтёр” (Украина) ва “Брест” (Франция), “Арсенал” (Англия) ва “Динамо Загреб” (Хорватия), “Селтик” (Шотландия) ва “Янг Бойз” (Швейцария), “Милан” (Италия) ва “Жирона” (Испания), “Фейеноорд” (Нидерландия) ва "Бавария" (Германия) клублари ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чемпионлар лигасида «Манчестер Сити» турнир жадвалида қийин вазиятга тушиб қолгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар