Чемпионлар лигаси: «Ливерпул» ва «Реал Мадрид» клублари учрашади

None
ASTANA. Kazinform – UEFA Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг дастлабки икки ўйини бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Икки ўйиннинг бирида Германиянинг «Айнтрахт» ва Италиянинг «Наполи» жамоалари куч синашади.

Учрашув 21 февралдан 22 февралга ўтар кечаси Астана вақти билан соат 01:50да бошланади ва «Qazaqstan» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Бу икки жамоа аввалроқ 1994 йили UEFA кубогининг 1/8 финалида тўқнаш келишган. Ҳар икки учрашувда Германия клуби 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Шунингдек, яна бир учрашувда Англиянинг «Ливерпул» жамоаси Испаниянинг «Реал Мадрид» клубини қабул қилади.

Учрашув Астана вақти билан 21 февралдан 22 февралга ўтар кечаси соат 1:50да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Икки жамоа бунгача тўққиз марта тўқнаш келишган. «Ливерпул» учта, «Реал Мадрид» бешта ғалаба қозонган, бир ўйин дуранг билан якунланган.

22 февралдан 23 февралга ўтар кечаси «Лейпциг» (Германия) ва «Манчестер Сити» (Англия), «Интер» (Италия) ва «Порту» (Португалия) жамоалари майдонга тушишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чемпионлар лигаси доирасида «Пари Сен-Жермен» ўз майдонида «Бавария»га мағлуб бўлганди.

Шунингдек, «Челси» «Боруссия Дортмунд»га ютқазди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram