Футбол Чемпионлар Лигаси: «Челси» «Боруссия Дортмунд»га ютқазди

Иккинчи ўйин кунги учрашувлардан бирида «Боруссия Дортмунд» (Германия) ва «Челси» (Англия) жамоалари маҳорат кўрсатишди.
Учрашув давомида жамоалар тез-тез бир-бирлари дарвозаси яқинида ҳужумлар ташкил қилишди. Кўп дақиқаларда Англия клуби футболчиларининг фаоллиги сезилди. Германия терма жамоаси эса қарши ҳужум билан жавоб қайтарди.
Иккинчи бўлимда иккала жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Ана шундай дақиқалардан бирида Карим Адейеми 63-дақиқада дарвозани ишғол қилди.
Учрашувда «Боруссия Дортмунд» 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Яна бир учрашувда «Брюгге» (Бельгия) ва «Бенфика» (Португалия) жамоалари тўқнаш келишди.
Бу ўйинда рақиблар биринчи бўлимда бир-бирлари дарвозасига очил топа олишмади.
Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида португалиялик Жоау Марио пенальтидан «Бенфика»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг жамоалар ҳисобни ўзгартириш учун кўплаб имкониятларни бой беришди. 88-дақиқада эса португалиялик Давид Нерес якуний ҳисобни қайд этди.
Учрашув 2:0 ҳисобида «Бенфика» жамоасининг устунлиги билан якунланди.
Энди 1/8 финалдаги қолган тўртта учрашувнинг дастлабки ўйинлари 21 ва 22 феврал кунлари бўлиб ўтади.
Муаллиф: Адилжан Умбет
Фото: 103news.com