Чемпионлар лигаси: “Барселона” клуби “Бавария”ни мағлуб этди
ASTANА. Кazinform - UEFА Чемпионлар лигаси асосий босқичи 3-турининг иккинчи ўйин кунида Испаниянинг “Барселона” клуби Германиянинг “Бавария” жамоасини мағлуб этди.
Икки жамоа бунгача 13 марта тўқнаш келган бўлиб, уларнинг 3 тасида Испания клуби ғалаба қозонган, 1 тасида дуранг қайд этилган, қолганларида Германия терма жамоаси устунлик қилган. 2020 йилги Чемпионлар лигасининг чорак финалида “Бавария” рақибини 8:2 ҳисобида мағлуб этди. Испаниялик мухлислар ўз жамоасидан ўша мағлубият учун реванш олишни сўрашди.
Ўйин давомида “Барселона” рақибга нисбатан ихчамроқ ҳаракат кўрсатди. Натижада Рафинья 1, 45 ва 56-дақиқаларда хет-трик қайд этган бўлса, яна бир гол Роберт Левандовски ҳисобига ёзилди. “Бавария”дан Гарри Кейн 18-дақиқада гол билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа Испания клуби рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва турнир жадвалидаги ўрнини яхшилаб олди.
Шунингдек, шу куни Англиянинг “Манчестер Сити” клуби Чехиянинг “Спарта Прага” жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этса, Португалиянинг “Бенфика” клуби Нидерландиянинг “Фейеноорд” клубига, Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клуби Франциянинг “Лилль” клубига - 1:3, Швейцариянинг “Янг Бойз” клуби Италиянинг “Интер”, Германиянинг “Лейпциг” клуби Англиянинг “Ливерпуль” жамоасига - 0:1, Австриянинг «Ред Булл Зальцбург» Хорватиянинг “Динамо Загреб” жамоасига 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйдилар.
“Аталанта” (Италия) ва “Селтик” (Шотландия) 0:0, “Брест” (Франция) ва “Байер” (Германия) 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Эслатиб ўтамиз, 22 октябрь куни Чемпионлар лигасида “Реал Мадрид” “Боруссия Дортмунд”ни йирик ҳисобда мағлуб этган эди.