Чемпионлар лигаси: “Реал Мадрид” “Боруссия Дортмунд”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

ASTANА. Кazinform - UEFА Чемпионлар лигаси асосий босқичи 3-туридан ўрин олган дастлабки ўйинлар бўлиб ўтди.

футбол
Фото: видеодан кадр

Бу турда мухлислар асосан “Реал Мадрид” (Испания) ва “Боруссия Дортмунд” (Германия) ўртасидаги учрашувга эътибор қаратишди. Биринчи босқичда немис клуби ашаддий рақиби дарвозасига иккита гол урди. Шунга қарамай, “Реал Мадрид” иккинчи бўлимда фаол ўйин кўрсатди. Натижада у бешта гол урди ва рақибини 5:2 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, у уч ўйинда олти очко жамғариб, турнир жадвалидаги ўрнини яхшилаб олди.

Италиянинг “Милан” клуби Бельгиянинг “Брюгге” клубини - 3:1, Франциянинг “Монако” клуби сербиялик “Црвена Звезда”ни - 5:1, Англиянинг “Арсенал” клуби Украинанинг “Шахтёр” клубини - 1:0, Англиянинг “Астон Вилла” клуби Италиянинг “Болонья” клубини, Испаниянинг “Жирона” клуби Словакиянинг “Слован Братислава” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шунингдек, Италиянинг “Ювентус” клуби Германиянинг “Штутгарт”ига 0:1, Австриянинг “Штурм” клуби Португалиянинг “Спортинг Лиссабон”ига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди, ПСЖ (Франция) ва ПСВ (Нидерландия) 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

23 октябрь, яъни иккинчи ўйин кунида “Аталанта” (Италия) ва “Селтик” (Шотландия), “Барселона” (Испания) ва “Бавария” (Германия) жамоалари тўқнаш келишади. Ушбу икки учрашув «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Шунингдек, шу куни «Манчестер Сити» (Англия) ва «Спарта Прага» (Чехия), «Бенфика» (Португалия) ва «Фейеноорд» (Нидерландия), «Атлетико Мадрид» (Испания) ва «Лилль» (Франция). “Янг Бойз” (Швейцария) ва “Интер” (Италия), “Лейпциг” (Германия) ва “Ливерпуль” (Англия), «Ред Булл Зальцбург» (Австрия) ва “Динамо Загреб” (Хорватия) жамоалари ўйнайди.

Сўнгги хабарлар