Буюк Британияда террорчилик таҳдиди даражаси ошди
Хавфни кучайтириш тўғрисидаги қарор фавқулодда ҳукумат қўмитаси йиғилишидан сўнг қабул қилинган. Бош вазир Борис Жонсон шундай деди: «Ливерпульдаги воқеалар барчамизга ўта ҳушёр бўлишимизни эслатиб туради. Лекин, энг аввало, кеча биз Буюк Британия халқини ҳеч қачон терроризм қўрқитмаслигини, бизни бемаъни зўравонликлар билан бўлмоқчи бўлганларга ҳеч қачон бўйсунмаслигимизни, эркинликларимиз ва турмуш тарзимиз доимо ғалаба қозонишини кўрдик».
Aввал хабар қилинганидек, якшанба куни эрталаб ўзини портлатиб юборган автомобиль йўловчиси қўлбола портловчи қурилмани ишга туширган. У ўлди. такси ҳайдовчиси Дэвид Перри жароҳатланди, унинг ҳаракатлари туфайли қурбонларнинг олдини олиш имкони пайдо бўлди. Террорчининг шериги бўлган тўрт нафар шахс қўлга олинди.