Бутунжаҳон жанг санъатлари ўйинларида қозоғистонлик спортчилар илк совринни қўлга киритди

Темирлан Кўлбаев
Фото: Спортни ривожлантириш дирекцияси

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон жанг санъатлари ўйинларида қозоғистонлик спортчилар илк совринни қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Самбо бўйича терма жамоа мусобақани муваффақиятли бошлаб, делегация ҳисобига илк олтин медални келтирди. 88 кг вазн тоифасидаги Темирлан Кўлбай финал учрашувида сербиялик Владимир Гаични мағлуб этди.

Шу тариқа, у спортнинг ушбу тури бўйича аҳон жанг санъатлари ўйинларида ғалаба қозонган биринчи қозоғистонлик бўлди.

Темирлан Кўлбаев
Фото: Спортни ривожлантириш дирекцияси

 

Кундузи Темирлан ярим финалда Латвиянинг тажрибали вакили Решкони мағлуб этган эди.

Жанговар самбо бўйича (98 кг) финалга чиққан Асқар Абдулла беларуслик курашчига имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланди. Ундан олдин Асқар америкалик ва қирғизистонлик рақибини муддатидан аввал мағлуб этганди.

Шунингдек, бронза медали йўлида Сағиниш Алипбай 71 кг вазнда беларуслик курашчидан ва Еламан Қойшибаев арманистонлик полвондан кучли эканлигини исботлади.

Темирлан Кўлбаев
Фото: Спортни ривожлантириш дирекцияси

 

Адилбек Сейисов эса ярим финалда ўзбекистонлик самбочига имкониятни бой бериб, ўз вазнида 3-ўринни эгаллади.

“Бугун 11 та вазнда энг кучлилар аниқланди. Уларнинг еттитасида бизда йўлланма бор эди. Натижада беш нафар полвонимиз совриндорлар қаторидан жой олди. Биринчи чемпион пайдо бўлди. Умуман олганда, терма жамоа яхши натижа кўрсатди, деб айта оламан. Энди эртага жамоавий баҳсларда медаль қўлга киритиш учун бор кучимизни ишга соламиз”, - дейди самбо бўйича бош мураббий Биржан Имаханов.

Эслатиб ўтамиз, бунгача қозоғистонлик самбочилар Бутунжаҳон жанг санъатлари ўйинларида фақат битта совринни қўлга киритган эди. Хитой пойтахти Пекин шаҳрида ўтказилган мусобақада Арман Сарсенбин (68 кг) кумуш медални қўлга киритди.

Қозоғистон Бутунжаҳон жанг санъатлари ўйинларига 9 спорт тури бўйича 53 нафар спортчидан иборат делегацияни олиб борди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача қозоғистонлик полвонлар жаҳон рейтингида пешқадамлик қилгаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram