Қозоғистонлик курашчилар жаҳон рейтингида пешқадамлик қилмоқда

Ризабек Айтмухан
Фото: очиқ манбалардан олинган

Эркин кураш устаси Ризабек Айтмухан жаҳон рейтингида пешқадамлик қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Бирлашган жаҳон кураш ассоциацияси томонидан жаҳон рейтинги янгиланди. Рейтинг спорт бўйича жаҳон чемпионати ва ХIХ ёзги Осиё ўйинлари натижаларига кўра тузилди.

Унга кўра, Ризабек Айтмухан эркин кураш бўйича 92 килограмм вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади. Полвон мустақил Қозоғистон тарихида эркин кураш бўйича биринчи жаҳон чемпиони бўлди.

Қозоғистонлик курашчи финалгача бўлган тўртта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Дастлаб венгриялик Балаж Юхасни 13:3, кейин туркиялик Фейзулла Актуркни 11:0 ҳисобида енгди.

Ярим финалда грузиялик Мириани Майсурадзени, финалда эса озарбайжонлик Усмон Нурмагомедовни мағлуб этди.

Аёллар курашида Жамила Бақбергенова (72 кг) янгиланган рейтингда пешқадамлик қилди.

У жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби. Шунингдек, 2021 ва 2022 йиллардаги жаҳон чемпионатларида кумуш медаль соҳиби бўлган.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram