Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида қозоғистонлик камончи кумуш медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик спортчи Ербол Тапенов анъанавий камондан отиш бўйича “Қалқон” нишонида кумуш медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Ербол Тапенов
Фото: дирекция ВИК

“Қалқон” йўналиши бўйича мусобақаларга эркаклар ўртасида 60 метрдан, аёллар ўртасида 50 метрдан отиш киради. Ушбу мусобақаларда жами 33 давлатдан 180 нафар спортчи иштирок этмоқда. Қозоғистондан 10 нафар энг яхши камончи иштирок этмоқда.

Кеча Қозоғистон терма жамоаси Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг анъанавий “Пута” услубида камондан отиш бўйича битта олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Астана шаҳрида 8-13 сентябрь кунлари Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги хабарлар