Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари муносабати билан Қозоғистонга павроз учун авиачипталарга талаб ошди
ASTANA. Kazinform - Астанада V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари очилишига икки ҳафта қолганда турли мамлакатлар аҳолиси ўйинлар вақтида Қозоғистонга ташриф буюришга катта қизиқиш билдираётгани маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги uzdaily.uzга таяниб.
Қозоғистонга авиачипталар, жумладан ички рейслар учун қидирувлар сони 2023 йил октябрь ойидан 2024 йил сентябрь ойига қадар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,4 фоизга ошган. Талабнинг айниқса сезиларли ўсиши 2024 йил июль ойида, ўйинлар бошланишидан икки ой олдин қайд этилган, ўша йил июнь ойига нисбатан қидирув сўровлари ҳажми 24,5 фоизга ошган.
Ўйинлар давомида Қозоғистонга ташриф буюришга Ҳиндистон, Германия, АҚШ, Туркия ва Жанубий Кореядан келган сайёҳлар катта қизиқиш билдиряпти.
2024 йил 8-13 сентябрь кунлари Қозоғистонга авиачипталарни қидириш бўйича сўровлар сони бўйича ўтган йилга нисбатан (2023 йил 8-13 сентябрь) етакчи давлатлар рўйхати:
Малайзия, Канада ва Япониядан келган сайёҳлар орасида мамлакатга ташриф буюришга қизиқиш сезиларли даражада ошгани қайд этилди. Малайзия 30-ўриндан 9-ўринга, Канада 18-ўриндан 11-ўринга, Япония 20-ўриндан 13-ўринга кўтарилди.
Германия Астана (NQZ аэропорти) га чипталарни қидириш сўровлари сони бўйича етакчи ҳисобланади:
Эслатиб ўтамиз, пойтахтда “Кўчманчилар олами” этно-овули ҳам очилади, бу ерда ҳар бир ташриф буюрувчи қозоқ халқининг маданияти ва анъаналари, иштирокчи мамлакатларнинг ўзига хос маданияти билан танишиш имкониятига эга бўлади.
V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиши 8 сентябрь куни “Астана Арена” стадионида бўлиб ўтади. Дастлабки прогнозларга кўра, Кўчманчилар ўйинлари вақтида пойтахтга 100 мингга яқин сайёҳ келиши мумкин. Иштирокчилар ва меҳмонлар 20 та меҳмонхонага жойлаштирилади.
Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.