Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари вақтида Астанага 100 мингга яқин сайёҳ келиши мумкин

Президент
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 8-13 сентябрда бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик жараёни билан танишди.

Давлат раҳбари аввало “Астана Арена” стадионига ташриф буюрди. Бу ерда халқаро спорт-маданий тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Ўттиз минг томошабинни бемалол сиғдира оладиган стадион йил давомида таъмирланди. Айни пайтда ободонлаштириш ишлари якунланиб, жиҳозлар тўлиқ янгиланган.

Глава государства ознакомился с ходом подготовки к V Всемирным играм кочевников
Фото: Акорда

Қасим-Жомарт Тоқаев «Qazaqstan» енгил атлетика мажмуасида жойлашган Аккредитация маркази фаолияти ва Кўчманчилар ўйинларида иштирок этувчи терма жамоа либослари билан таништирилди. Халқаро тадбирга 1500 нафар кўнгилли жалб этилади.

Глава государства ознакомился с ходом подготовки к V Всемирным играм кочевников
Фото: Акорда

Спорт ва туризм вазири Ермек Маржиқпаев Миллий терма жамоанинг тайёргарлиги ҳақида ҳисобот берди.

Унинг таъкидлашича, ҳозиргача халқаро ва миллий миқёсда 42 та ўқув-машғулот йиғини ўтказилган. Шунингдек, спортчилар 7 та халқаро ва 25 та республика турнирларида иштирок этишди.

Президент
Фото: Ақорда

V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига жами 89 давлатдан 2800 нафар иштирокчи ва расмий делегация аъзолари ташриф буюришади. Мусобақанинг 21 та тури бўйича 97 та медаль баҳоланади. Асосий баҳслар “Астана-арена” стадиони, “Қазанат” ипподроми, “Алау” муз саройи, Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги сарой, “Думан” меҳмонхона-спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ёмби отиш ва танга илиш учун махсус майдон ҳам тайёрланди.

Халқаро танлов доирасида 150 дан ортиқ маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Масалан, Миллий музейда Кўчманчилар маданияти музейи, ҳунармандлар ва ҳайкалтарошлар кўргазмаси, “Кўчманчи халқ: тарих, билим, таълим” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади.

Дастлабки прогнозларга кўра, шу кунларда пойтахтга 100 мингга яқин сайёҳ келиши мумкин. Бу борада 20 дан ортиқ меҳмонхоналар, шунингдек, сайёҳлар тез-тез борадиган жойларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда, шаҳар кўчаларини ободонлаштириш ва безаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Президент
Фото: Ақорда

 

Сўнгги хабарлар
telegram