Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари: Қозоғистон кўпкари бўйича олтин медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Қозоғистон кўпкаричилари Қирғизистон терма жамоасини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

көкпар
Фото: Мақсат Шағырбаев/Kazinform

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кўпкари финалида Қозоғистон ва Қирғизистон терма жамоалари 4:4 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Шундан сўнг жамоаларга қўшимча 10 дақиқа вақт берилди.

Қирғизистонлик спортчилар Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг кумуш медали соҳибларидир.

Казахстан Кыргызстан кокпар
Фото: Максат Шагырбаев/ Kazinform

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон терма жамоаси финал йўлланмаси учун курашда Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг ярим финалида Россия кўпкаричилари устидан ғалабага эришиб, баҳсни 18:2 ҳисобида якунлаганди.

Россия терма жамоаси, ўз навбатида, Туркия терма жамоасини мағлуб этиб, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.

кокпар
Kazinform
кокпар
Фото: Мақсат Шағырбаев/Kazinform
Сўнгги хабарлар