12:24, 12 Сентябрь 2024 | GMT +5
Россия кўпкаричилари Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг бронза медалига эга чиқди
ASTANА. Кazinform — Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари доирасида ўтказилаётган кўпкари мусобақасининг бронза медали соҳиби бўлди.
Учинчи ўрин учун курашган Туркия ва Россия чавандозлари баҳсларга бой ўйин ўтказди.
Натижада Россиянинг кўпкаричилари 8:2 ҳисобида зафар қучди.
Навбатдаги ўйин Қозоғистон ва Қирғизистон кўпкаричилари ўртасида бўлиб ўтади.
Икки жамоа олтин медаль учун кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, кўпкари мусобақаларида Қозоғистон, АҚШ, Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Венгрия, Хитой, Мўғулистон, Туркия каби 9 давлатдан спортчилар куч синашди.
Саралаш босқичида Россия терма жамоаси ва Хитой терма жамоаси ўзаро куч синашди ва россиялик чавандозлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.