Бутунжаҳон кўчманчи ўйинларида Қозоғистон қанча медаль олиши мумкин
ASTANA. Kazinform - Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Қозоғистон спортчилари барча 21 спорт тури бўйича иштирок этади. Уларнинг барчасидан медаль олиш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Миллий ва от спорти маркази жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Қайирхан Маулен маълум қилди.
“Ҳар қандай йирик спорт мусобақалари олдидан мураббийлар медаллар сони бўйича мажбурият оладилар. Улар орасида биз кўпкаридан олтин совринни башорат қиляпмиз. Ўқ отиш мусобақаси 4 та услубда ўтказилади - улардан иккитасидан камида иккита олтин медаль кутилмоқда. Қозоқ кураши бўйича қизлар ўртасида 8 та, эркаклар ўртасида 8 та, жами 16 та вазн тоифасида беллашувлар бўлиб ўтади. Унинг камида 70-80 фоизидан олтин олиш режалаштирилган”, — деди Қайирхан Маулен.
Бундан ташқари, кураш, аштырмалы аба гюреш каби спорт турларидан терма жамоалар тузилган. Тўғизқумалақ, ошиқ отиш, танга осиш, олтин медаль ҳам режалаштирилган.
“Асосий вазифа – умумий медаллар сони бўйича Қозоғистонни биринчи ўринни эгаллаш”, – деди Қ.Маулен.
Эслатиб ўтамиз, 8-13 сентябрь кунлари Астана шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтади. Унда спортнинг 21 тури бўйича 97 та медаллар жамланмаси баҳоланади.
Жаҳон мусобақасига 89 давлатдан 2800 га яқин иштирокчи келиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Астанага 100 мингга яқин сайёҳ келиши мумкин.