Бутун дунё бўйлаб парранда гриппи тарқалмоқда

ASTANА. Кazinform — АҚШнинг Калифорния штатида биринчи марта янги туғилган чақалоқда парранда гриппи аниқланди. Ҳозиргача вируснинг тарқалиши фақат катталардагина топилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари ушбу касалликка бефарқ бўлмаслик, чорвачилик ва паррандачилик билан шуғулланувчи фермерларни эҳтиёт бўлишга чақирмоқда. Бу ҳақда 24.kz сайти ёзган.

Бутун дунё бўйлаб парранда гриппи тарқалмоқда
Фото: pexels.com

Вируснинг бошқа мамлакатларга тарқалишининг умумий хавфи қандай?

АҚШнинг Калифорния штатида биринчи марта янги туғилган чақалоқда H5N1 парранда гриппи аниқланди. Инфекцияни Федерал касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази тасдиқлади. Мутахассислар боланинг инфекцияни қандай юқтирганини аниқлаш учун оила аъзоларидан тест ўтказишди. Натижа манфий бўлди. Бироқ, бошқа респиратор вируслар ҳам бўлиши мумкин, дейди шифокорлар.

Йил бошидан буён жами 55 киши парранда гриппи билан касалланган. Улардан 29 нафари Калифорния штатидан эканлиги аниқланган. Шунга қарамай, аҳолига юқтириш хавфи пастлигича қолмоқда, дейди давлат расмийлари.

Вирус, айниқса, паррандалар ва чорва молларини боқадиган фермерлар учун хавфлидир. Бир неча ҳафта олдин канадалик ўсмир парранда гриппига чалинган эди. У Британия Колумбияси провинциясида истиқомат қилади. H5N1 вируси манбаси ҳали аниқланмаган, бироқ бола вирусни юқтиришдан олдин мушук ва ит билан ўйнаган. Шундан сўнг у дарҳол иситмаси кўтарилиб, ўзини ёмон ҳис қилди. Кўзлари қичишиб, йўтали кучайгани учун касалхонага ётқизилган. Ҳозирча унинг аҳволи нормал, шифокорлар назоратида.

Бу ҳудудда ёввойи қушлар орасида жами 26 та парранда гриппи қайд этилган. 1960-йилларда аниқланган парранда гриппи вируси узоқ вақт давомида одамлар учун хавф туғдирмаган. Бироқ, XX асрнинг охирида вазият тубдан ўзгарди. 1997 йилда Хитойнинг Гонконг шаҳрида олти киши вирусдан вафот этган. Ўшандан бери парранда гриппи гўшт ва сут маҳсулотларини сотиш орқали Осиёдан Европа, АҚШ ва Африкага тарқалди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, кейинги 2 ўн йилликда 23 мамлакатда 800 дан ортиқ одам парранда гриппи билан касалланган ва 463 киши вафот этган.

Сўнгги хабарлар