Бугун UEFА Чемпионлар лигаси 2-тур ўйинлари бошланади

ASTANА. Кazinform - Мазкур турнирда бу йил илк бор 36 та жамоа қатнашмоқда. Жамоалар мусобақанинг янги ишлаб чиқилган версиясида рақобатлашадилар.

Бугун UEFА Чемпионлар лигаси 2-тур ўйинлари бошланади
Фото: pressball.by

Дастлаб соат 21:35да Германиянинг “Штутгарт” жамоаси Чехиянинг “Спарта Прага” клуби билан куч синашади. Кейинроқ соат 23:50да “Арсенал” (Англия) ва ПСЖ (Франция) майдонга тушади. Мазкур ўйинлар «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

2-турнинг биринчи ўйин кунида «Ред Булл Зальцбург» (Австрия) ва “Брест” (Франция), “Байер” (Германия) ва “Милан” (Италия), “Боруссия Дортмунд” (Германия) ва “Селтик” (Шотландия), “Барселона” (Испания) ва “Янг Бойз” (Швейцария), “Интер” (Италия) ва “Црвена Звезда” (Сербия), ПСВ (Нидерландия) ва “Спортинг Лиссабон” (Португалия), “Слован Братислава” " (Словакия) ва "Манчестер Сити" (Англия) жамоалари ўзаро куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг 1-турида “Манчестер Сити” ва “Интер” ўзаро очколарни бўлишди.

Сўнгги хабарлар