Чемпионлар лигаси: “Манчестер Сити” “Интер” билан дуранг ўйнади
ASTANA. Kazinform – UEFA Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган иккинчи ўйин бўлиб ўтди.
18 сентябрь куни Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси Италиянинг “Интер” жамоасининг заиф нуқтасини топа олмади. Жамоаларни 0:0 ҳисоби қаноатлантиришди.
“Болоня” (Италия) – “Шахтёр” учрашувида ҳам худди шундай ҳисоб қайд этилди.
Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби эса Испаниянинг “Жирона”сини 1:0, Чехиянинг “Спарта Прага”си Австриянинг “Ред Булл Залцбург” клубини 3:0, Шотландиянинг “Селтик”и эса Словакиянинг “Слован Братислава” клубини 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шунингдек, Бельгиянинг “Брюгге” жамоаси Германиянинг “Боруссия Дортмунд” жамоасига 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
19 сентябрь куни учинчи турда «Фейеноорд» (Нидерландия) ва “Байер” (Германия), «Црвена Звезда» (Сербия) ва “Бенфика” (Португалия), “Монако” (Франция) ва “Барселона” (Испания) жамоалари тўқнаш келишади.
Бундан ташқари “Аталанта” (Италия) ва “Арсенал” (Англия), “Атлетико Мадрид” (Испания) ва “Лейпциг” (Германия), “Брест” (Франция) ва “Штурм” (Австрия) ҳам яшил майдонга чиқади.