Бугун Қозоғистонда доллар ва рублнинг курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 445-447,7 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Миллий банкнинг 5 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 446,49 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,75 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 445 тенге, сотиб олиш нархи – 447,7 тенге. Алматида сотиш курси – 447,7 тенге, сотиб олиш курси – 449,2 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,75-4,9 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, март ойи якунларига кўра тенге курси 0,9 фоизга мустаҳкамланиб, 1 АҚШ доллари 446,77 тенгега етган эди. Қозоғистон фонд биржасидаги ўртача кунлик савдо ҳажми бир ой ичида 187 миллион АҚШ долларидан 225 миллион АҚШ долларига кўтарилди. Товар айирбошлашнинг умумий ҳажми 3,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.
Аввалроқ, апрель ойида Миллий банк Миллий жамғармадан 1,1 миллиард АҚШ долларигача бўлган хорижий валютани сотиш ниятида экани ҳақида ёзган эдик.