10:16, 13 Июнь 2024 | GMT +5
Бугун Қозоғистонда доллар ва рублнинг курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 449-454 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 450,5 тенге, сотиб олиш нархи – 452,5 тенге.
Астанада сотиш курси – 449 тенге, сотиб олиш курси – 454 тенге.
Миллий банкнинг 13 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 451,77 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,07 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,77 – 5,07 тенге атрофида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 4,95 - 5,07 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 12 июндаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,59 тенгега ошиб, 451,54 тенгени ташкил этган.