Бугун Қозоғистонда доллар ва рублнинг курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 446-451 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Миллий банкнинг 10 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 446,14 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,81 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 446 тенге, сотиб олиш нархи – 451 тенге. Алматида сотиш курси – 446,1 тенге, сотиб олиш курси – 448,7 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,75-4,87 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 апрелдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,28 тенгега кўтарилиб, 446,20 тенгени ташкил этган.
Аввалроқ, апрель ойида Миллий банк Миллий жамғармадан 1,1 миллиард АҚШ долларигача бўлган хорижий валютани сотиш ниятида экани ҳақида ёзган эдик.