Бугун Қозоғистонда доллар нархи қанча

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 446-451 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Доллар
Фото: Kazinform

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 447,5 тенге, сотиб олиш нархи – 448,9 тенге. Астанада сотиш курси – 446 тенге, сотиб олиш курси – 451 тенге.

Миллий банкнинг 11 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 447,15 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,80 тенге.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,78 – 4,81 тенге атрофида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 4,7 – 4,83 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 10 апрелдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,16 тенгега кўтарилиб, 447,36 тенгени ташкил этган.

Сўнгги хабарлар