Бугун Қозоғистонда доллар курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 488-493 тенге орасида сотилмоқда.
Миллий банкнинг 30 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 491,70 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,07 тенге. Евро - 531,28 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 488,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 491,1 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 528,5 - 532,5 тенге орасида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 488 тенге, сотиб олиш нархи - 493 тенге. Евро 528 тенгедан сотилмоқда, 534 тенгедан харид қилинмоқда.
Айни пайтда Россия рубли валюта биржасида 4,97 - 5,05 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,04 тенгега ошиб, 491,35 тенгени ташкил қилган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова