Бугун Қозоғистонда доллар курси қандай

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 486-492 тенге орасида сотилмоқда.

доллар
Фото: freepik.com

Миллий банкнинг 31 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 488,45 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,04 тенге. Евро - 529,19 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 486,9 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 489,1 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 528 - 532 тенге орасида ўзгариб туради.

Астанада долларнинг сотиш нархи - 487 тенге, сотиб олиш нархи - 492 тенге. Евро 526 тенгедан сотилмоқда, 532 тенгедан харид қилинмоқда.

Айни пайтда Россия рубли валюта биржасида 4,97 - 5,07 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,96 тенгега пасайиб, 488,39 тенгени ташкил қилган эди.

 

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар