Бугун Алмати яқинида учта ер силкиниши юз берди

ASTANА. КАZINFORM - Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Сейсмологик кузатувлар ва тадқиқотлар илмий маркази” МЧЖ сейсмик станциялар тармоғи Алмати яқинида яна учта зилзила қайд этди.

Зилзила
Фото: assicuraci.it

Бугун, 25 январ куни соат 00:45 да ер силкиниши юз берди. Унинг эпицентри Алматидан 261 км жануби-шарқда Хитой ҳудудида жойлашган.

Зилзила энергия синфи - 10.9. Магнитудаси - 4.9 MPV. Йўналиши - 41,33 ° ш. к. 78,81° ш. у. Чуқурлиги - 15 км. Қозоғистон ҳудудида сезилмаган.

Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Сейсмологик кузатишлар ва тадқиқот илмий маркази”нинг сейсмик станциялар тармоғи маълумотларига кўра, соат 01:33 да навбатдаги ер силкиниши қайд этилган. Зилзила эпицентри Хитой ҳудудида, Алматидан 262 км жануби-шарқда жойлашган.

"Энергия синфи - 104. Магнитудаси - 4,6 MPV.. Ўчоғи 41,19° ш. к. 78,54° ш. у. Чуқурлиги - 5 км. Қозоғистон ҳудудида сезилмади”, — дейилади хабарда.

Соат 01:59 да учинчи зилзила қайд этилди. Унинг эпицентри Алматидан 273 км жануби-шарқда Хитой ҳудудида жойлашган.

Энергия синфи - 10.4. Магнитудаси - 4/9 MPV. Ўчоғи 41,09° ш. к. 78,57° ш. у. Чуқурлиги - 5 км. Қозоғистонда сезилмади.

Сўнгги хабарлар