Бу йилдан бошлаб Қозоғистонда 35 ёшгача бўлган ёшларга 5 миллион тенгегача микрокредит берилади.

None
ASTANА. Кazinform – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги 2023 йил 1 январдан кучга кирган 2021-2025 йилларда тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси доирасида ёшларга имтиёзли микрокредитлар бериш тамойилини тасдиқлади. Бу ҳақда Кazinform хабар беради.

Қоидада тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган ёки тадбиркорлик билан шуғулланаётган 21 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшларга танлов асосида микрокредитлар ажратиш кўзда тутилган.

Микрокредит «Аграр кредит корпорацияси» АЖ томонидан тақдим этилади. Номинал фоиз ставкаси йилига 2,5% дан ошмайди.

Кредитнинг максимал миқдори 5 миллион тенгегача бўлган ва бунинг учун кафолат бўлиши шарт.

Микрокредитлар исталган мақсадда 5 йилгача, чорвачилик учун 7 йилгача муддатга берилади.

Шунингдек, микрокредит муддатининг 1/3 (учдан бир) қисмидан ошмайдиган асосий қарз ва фоизларни тўлаш бўйича имтиёзли давр ҳам мавжуд.

Ҳозирда, Меҳнат вазирлиги:

- маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан кредит шартномасини тузиш;

- «Аграр кредит корпорацияси» АЖ билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг топшириқ шартномасини тузиш;

- тадбиркорлик лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича ҳудудий комиссиялар тузиш устида иш олиб бормоқда.

Микрокредит олиш учун ариза топшириш вақти ва ариза топшириладиган идоралар манзили тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда хабар қилинади.

Сўнгги хабарлар