Бу йил жаҳон миқёсида қандай спорт мусобақалари ўтказилади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон спортчилари бу йил қайси жаҳон мусобақаларида қатнашади? Олдинда кўплаб мусобақалар бор. Уларнинг ҳар бири катта тайёргарликни талаб қилади. Шу боис қозоғистонлик спортчиларнинг ўша мусобақаларда юқори савияда иштирок этишига ишонамиз. Kazinform мухбири мусобақалар бўйича шарҳини тақдим этади.

Қишки Универсиада

Январ ойида АҚШнинг Лейк-Пласид шаҳрида ХХХI қишки Универсиада алангаси ёқилади. Ўйинлар 12-22 январ кунлари бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада 12 спорт тури бўйича 86 та медаль ўйнатилади. Унга дунёнинг 50 та давлатидан 1500 га яқин спортчи келиши кутилмоқда.

Халқаро мусобақа 1960 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Ҳозиргача қозоғистонлик спортчилар жами 107 та медални қўлга киритган. Улардан 20 таси олтин, 40 таси кумуш ва 47 таси бронзадир.

Мусобақада 17-28 ёшдаги ёшлар иштирок этишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Алмати шаҳрида Қишки Универсиада ўтказилди.

Фристайл

25 январдан 5 февралга қадар Грузиянинг Бакуриани шаҳрида фристайл бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Қозоғистон номидан иштирок этадиган Юлия Галишева, Павел Колмаков ва Анастасия Городко ғолиблар қаторидан жой олишига умид бор. Улар 2021 йилда Алмати шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати совриндорлари қаторидан жой олди.

Шорт-трек

10-12 март кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Қозоғистонлик спортчилар Хитойда бўлиб ўтган Олимпиададаги яхши ўйинларидан мамнун бўлишди. 500 метрга югуришда Абзал Ажиғалиев тўртинчи, Денис Никиша, Яна Хан ва Ольга Тихонова қатнашди.

Ажиғалиев, Дениса Никиша, Яна Хан ва Ольга Тихоновалар билан яна бир мусобақада жамоа 6-ўринни эгаллади. Энди улар жаҳон мусобақаларида ўз кўрсаткичларини янгилашлари мумкинми?

Бокс

Қозоғистонлик мухлислар 15-31 март кунлари Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатини томоша қилишлари мумкин. Бунгача Туркияда ўтказилган мусобақада мамлакат аёллар терма жамоаси 1 кумуш ва 4 бронза медали билан умумжамоа ҳисобида саккизинчи ўринни эгаллаган эди. Иорданияда ўтказилган Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Ўйлаймизки, қозоғистонлик спортчилар ўзларининг яхши натижалари билан хурсанд қилишади.

Тўпли хоккей

Март ойи охири апрел ойи бошида Швециянинг Обно шаҳрида тўпли хоккей бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади. Ушбу спорт турида қозоғистонликлар бир неча бор совриндорлар қаторидан жой олишган. Шу пайтгача терма жамоа олти марта бронза медалларини қўлга киритган. У охирги марта бундай муваффақиятга 2015 йилда эришган эди. Бу йилги жаҳон чемпионатида қозоғистонлик спортчилардан ташқари Швеция, Финляндия, Норвегия, Қозоғистон, АҚШ, Германия, Эстония ва Венгрия терма жамоалари иштирок этади.

Бокс

1-14 май кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Сўнгги пайтларда мамлакат чарм қўлқоп усталари мухлислар ишонадиган даражада ўйин кўрсата олишмаяпти. Умид қиламизки, бўлажак мусобақада бу бўшлиқ тўлдирилади.

Музли хоккей

Бу йил хоккей бўйича миллий терма жамоа жаҳон чемпионатининг олий дивизионида иштирок этади. Турнир 12-28 май кунлари Финляндиянинг Тампере ва Латвиянинг Рига шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган. 2021 йилда қозоғистонлик хоккейчилар яхши ўйин билан мухлисларни хурсанд қилишган бўлса, ўтган йили ҳам энг яхшилар қаторидан ўринларини сақлаб қолишди. Ўйлаймизки, бу йил у ўзининг чиройли ўйини билан мухлислар ишончини оқлайди.

Енгил атлетика

Қозоғистонлик югурувчилар Венгрия пойтахти Будапештда 19-27 август кунлари енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади. Ушбу мусобақада мамлакат спортчиларига муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Кураш

16-24 сентабр кунлари Сербия пойтахти Белградда дунёнинг энг кучли полвонлари тўқнаш келишади. Унда эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича совринлар ўтказилади.

Осиё ўйинлари

23 сентябрдан 8 октябргача Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ХIХ ёзги Осиё ўйинларига Сариқ қитъа спортчилари йиғилади. Бунгача қозоғистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида тўққизинчи ўринни эгаллаган эди. Ўйлаймизки, ёшлар ўзларининг юксак муваффақиятлари билан хурсанд қилишади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача жаҳон жамоатчилиги эътиборини тортган спорт мусобақалари ҳақида хабар берилган эди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар