Бу йил Қозоғистонда 172 минг нафардан ортиқ битирувчи мактабни тамомлайди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Таълим вазирининг биринчи ўринбосари Шолпан Каринова ўқув йили тугаши муносабати билан сўнгги қўнғироқ тадбирларини ўтказишда чекловлар йўқлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Таълим вазирининг буйруғига кўра, ўқув йили 2023 йил 31 майда тугайди. Мактаблар маросим ўтказиш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қиладилар. Таълим вазирлиги сўнгги қўнғироқ билан боғлиқ барча мактаб анъаналарини қўллаб-қувватлайди. Қўшимчасига шуни таъкидлашни истардимки, бундай чора-тадбирлар вазирликнинг меъёрий ҳужжатларида аввал ҳам бўлмаган, ҳозир ҳам йўқ», - деди вазир ўринбосари.

Унга кўра, бу йил 9-синфни 288 минг нафардан ортиқ битирувчи тамомламоқчи.

«Жорий йилда 18 мингдан ортиқ мактабгача, ўрта таълим, техника ва касб-ҳунар таълими марказларида жорий ўқув йилини якунлашга ҳозирлик кўриляпти. Жорий ўқув йилида ушбу ташкилотларда 5 миллиондан ортиқ ўқувчи ва талаба таълим олди. Бу йил 9-синфни 288 минг нафардан ортиқ битирувчи тамомлаяпти, улар 10-синфда ўқишни давом эттириш ёки коллежга киришга қарор қилади. 11-синфни 172 минг нафардан ортиқ битирувчи тамомлаяпти. Энди улар ўз бўлажак касбларини танлайди», - дейди Шолпан Каринова.


Сўнгги хабарлар