18:10, 19 Январь 2023 | GMT +5
Бу йил Алматида кўп қаватли автотураргоҳлар қурилиши бошланади
ALMATY. Kazinform – Алмати ҳокимлиги жорий йилда кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш дастурини ишга туширмоқчи. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Ерболат Досаев Алатау тумани аҳолиси билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Учрашувда аҳли бозорлар яқинида тўхташ қийинлигини айтиб, кўп қаватли автотураргоҳ қуришни таклиф қилди.
«Сиз масалани тўғри кўтардингиз. Шаҳар бўйлаб кўп қаватли автотураргоҳларни жорий қиламиз. Автотураргоҳдан тушган даромад маҳаллий бюджетга тушади. Биз бу йил дастурни бошлаймиз, жойларни қидириш бошланди. Бозорларга келсак, «Алмати автотураргоҳи» жой ажратган. Лойиҳани амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқамиз», - деб жавоб берди Ерболат Досаев.
Муаллиф: Алма Муқанова