Бу йил Алматида 7000дан ортиқ ўқувчи мактаб автобусида ташилади

ALMATY – Kazinform – Жорий йилнинг 1 сентябридан Алматида «Мактаб автобуси» лойиҳаси ишга туширилади. Бу ҳақда шаҳар таълим бошқармаси бошлиғи Лаззат Жилқибаева маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Биз аввалроқ мактабга қатнаши қийин бўлган 1-11 синф ўқувчиларини ташиш зарурлигини таҳлил қилган эдик. Транспортга бўлган умумий эҳтиёж 12,5 минг болани ташкил қилади. Бугунги кунда 100 та мактаб автобуслари харид қилинди. Улар 21 ўринли 50 та автобус ва 40 ўринли 50 та автобусдир», - деди у.

Унга кўра, янги ўқув йилида шаҳарнинг 7 туманидаги 30 та мактабнинг 7 минг 722 нафар ўқувчиси автобусда ташилади. Ушбу мақсадда бюджетдан 1,4 млрд тенге ажратилган.

«1 сентябрдан бошлаб барча автобуслар тегишли хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда болаларни тасдиқланган йўналишлар бўйлаб олиб ўтади. «Мактаб автобуси» лойиҳасининг амалга оширилиши ўқувчиларнинг ота-оналарига ёрдам бериш, мактаб ёшидаги болалар хавфсизлигини ошириш ва йўл ҳаракати юкини камайтириш имконини бермоқда. Шунингдек, ўқувчилар хавфсизлиги учун мактаб автобусларига 279 та видеокузатув камералари ўрнатилди», - деди Лаззат Жилқибаева.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар