Британия расмийлари Қозоғистонга ташриф буюради

None
ASTANA. Kazinform – Британия расмийлари Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2023 йил 6июнда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги давлат котибининг Европа масалалари бўйича ўринбосари Лео Докерти амалий ташриф билан Алматига келади. Бундан ташқари, 8-9 июнда Буюк Британия Парламенти Жамоатлар палатасининг Мудофаа қўмитаси раиси Тобиас Эллвуд Астана халқаро форумида иштирок этади. Ташрифлар доирасида Буюк Британия расмийларининг Қозоғистон давлат органлари вакиллари билан бир қатор учрашувлари режалаштирилган», – деди Айбек Смадияров.

Эслатиб ўтамиз, 8-9 июнда Қозоғистонда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан Астана халқаро форуми бўлиб ўтади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram