Астана халқаро форуми 4 та асосий глобал муаммони ҳал қилишга бағишланган – ҚР ТИВ
«ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан 2023 йил 8-9 июнда Қозоғистонда Астана халқаро форуми бўлиб ўтади. «Мулоқот орқали қийинчиликларни енгиб ўтиш: ҳамкорлик, фаровонлик ва тараққиёт сари» форумининг концепцияси 4 та асосий глобал муаммони: ташқи сиёсат, хавфсизлик ва барқарорлик, энергетика ва иқлим, иқтисодиёт ва молия масалаларини ҳал этишга қаратилган. Форум дастурида асосий маърузалар, панель сессиялари ва муҳокамалар ўрин олган», а – деди ТИВ вакили.
Расмий вакилнинг сўзларига кўра, форум Ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, бизнес ва академик гуруҳларнинг юқори даражали делегатлари учун мулоқот ўтказиш ва дунёдаги долзарб ва глобал муаммоларга ечим излаш учун платформа яратади.
Форумнинг нуфузли меҳмонлари орасида Қатар Амири Шайх Тамим бинҲамад ал-Тани, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Босния ва Герцеговина Президиуми раиси Желька Цвиянович, ЕХҲТ Бош котиби Хелга Шмид, Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, ЮНЕСКО Бош директори Одрэ Азуле, БМТ Бош котиби ўринбосари, Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) ижрочи котиби Армида Алисжабана, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқалар бор», – дейди Айбек Смадияров.
Муаллиф: Марлан Жиембай